|
Didaktikaning predmeti, vazifalari va asosiy kategoriyalari
|
bet | 13/22 | Sana | 04.01.2024 | Hajmi | 69,71 Kb. | | #130234 |
Bog'liq pedagogika javoblar21. Didaktikaning predmeti, vazifalari va asosiy kategoriyalari . Дидактика (таълим назарияси: юнонча «didaktikos» “ўргатувчи, «didasko» эса – “ўрганувчи маъносини билдиради) таълимнинг назарий жихатлари (таълим жараёнининг мохияти, тамойиллари, конуниятлари, ўкитувчи ва ўкувчи фаолияти мазмуни, таълим максади, шакл, метод, воситалари, натижаси, таълим жараёнини такомиллаштириш йўллари ва хоказо муаммолар)ни ўрганувчи фан. Бу сўз 1613 йили Германияда немис педагоги Вольфганг Ратке (1571-1635 йиллар) томонидан киритилди. Бу тушунчани шунга ўхшаш усулда буюк чех педагоги Ян Амос Коменский (1592-1670 йиллар) “Буюк дидактика” номли машхур асарида тилга олади. Лекин Коменский “дидактика” бу факат таълимгина эмас, балки тарбиялаш хам, деб таъкидлайди. Дидактиканинг вазифалари куйидагилардан иборат: - таълим жараёнлари ва уларни амалга ошириш шартларини таърифлаш ва тушунтириш;- таълим жараёнини янада мукаммал ташкил этиш, яъни, таълим тизимлари ва технологияларини ишлаб чикиш; - таълим жараёни учун хос бўлган умумий конуниятларни аниклаш, омилларини тахлил килиш ва таърифлаш. Дидактиканинг асосий категориялари ва дидактик тушунчалар тизими 1. Таълим - ўкувчиларга назарий билимларни бериш асосида уларда амалий кўникма ва малакаларни шакллантириш, уларнинг билиш кобилиятларини ўстириш ва дунёкарашларини тарбиялашга йўналтирилган жараён; 2. Дарс – бевосита ўкитувчи рахбарлигида муайян ўкувчилар гурухи билан олиб бориладиган таълим жараёнининг асосий шакли; 3. Билим олиш – идрок этиш, ўрганиш, машк килиш ва муайян тажриба асосида хулк-атвор хамда фаолият кўникма, малакаларининг мустахкамланиб, мавжуд билимларнинг такомиллашиб, бойиб бориш жараёни; 4. Таълим жараёни – ўкитувчи ва ўкувчилар ўртасида ташкил этилувчи хамда илмий билимларни ўзлаштиришга йўналтирилган педагогик жараён. 5. Ўкув фани – таълим муассасаларида ўкитилиши йўлга кўйилган хамда ўзида муайян фан сохаси бўйича умумий ёки мутахассислик билим асосларини жамлаган манба. 6. Таълим мазмуни – давлат таълим стандартлари асосида белгилаб берилган хамда маълум шароитда муайян фанлар бўйича ўзлаштирилиши назарда тутилган илмий билимлар мохияти. Дидактикада “идрок этиш, “ўзлаштириши, “махорат, “ривожланиш ва бошкалар (психология) хамда “бошкариш, “кайта алока (кибернетика) каби турдош фанларга хос бўлган тушунчалар хам кўлланилади.
|
| |