|
Менежментнинг бош мақсади
|
bet | 37/44 | Sana | 23.05.2024 | Hajmi | 4,59 Mb. | | #251140 |
Bog'liq Menejmentga oid adabiyotlardan iqtiboslarМенежментнинг бош мақсади – ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва фойдани кўпайтиришдан иборат.
Менежментда иккита мақсадни ажратадилар:
1. Умумий (стратегик) мақсадлар.
2. Махсус мақсадлар.
Умумий (стратегик) мақсадлар ташкилотни ривожлантириш концепциясини аниқлайди. Бу мақсадлар олдиндаги истиқболларга(башоратлаш, корхона фаолиятини режалаштириш) мўлжалланган бўлади.
Махсус мақсадлар умумий мақсадларнинг таркибида корхонанинг асосий фаолият турлари, йўналишлари бўйича ишлаб чиқилади. Менежментнинг бош мақсади ҳар бир ташкилотнинг ва бу ташкилотдаги ҳар бир ишчининг муваффақиятли фаолиятини таъминлашга йўналтирилган бошқарувни ташкил қилишдан иборат ҳисобланади. (15-б.)
Стратегик менежмент. Илмий адабиётларни таҳлил қилишдан маълум бўладики, бугунги кунда стратегик менежментнинг етарли даражалардаги аниқ «тушунчасини» берадиган, енгил тушуниладиган таърифлари ишлаб чиқилган эмас. Чунки, стратегик менежментнинг ҳозирги таърифлари ҳам анча тушунарсиз жараёнларни, механизмларни ўзининг таркибига олган. Стратегик менежментнинг энг оммавийлашган таърифларини келтирамиз. (65-б.)
Стратегик менежмент - бу ташкилотни қамраб олувчи муҳит деб тушуниладиган, танланган мақсадлардан фойдаланиш орқали ва ташкилотнинг ресурсларини тақсимлаш йўли билан узоқ муддатдаги самарали режа ҳаракатларига мувофиқ кутиладиган натижаларга эришишдир. (65-66-б)
Стратегик менежмент - бу менежернинг ташкилотни узоқ муддатларда ривожлантириш йўналишларини белгилайдиган, ўзига хос бўлган мақсадларини, ички ва ташқи томонлардаги барча имкониятлардан фойдаланган ҳолларда мақсадларга эришиш стратегиясини ривожлантирувчи ва танланган режанинг бажарилишини қабул қилувчи бошқарув жараёнидир.
Стратегик менежмент - бу ташкилотнинг шундай бошқарувики, бунда ташкилотнинг асоси, таянчи инсон салоҳияти деб қаралувчи, ишлаб чиқариш фаолиятини истеъмолчиларнинг эҳтиёжларига мўлжалловчи, ўраб турган томонларнинг чақирувига жавоб берувчи ва рақобатда устунликка имкон берувчи жараёнларнинг умумлашганлиги ташкилотга мақсадларига эришишни ва узоқ муддатли истиқболда яшаб қолиш имкониятларини беради.
Маълумки, моддий ва номоддий ишлаб чиқариш ёки ташкилий стратегияни ишлаб чиқариш ёхуд тадқиқотларни амалга ошириш стратегияларини ишлаб чиқишда албатта узоқ муддатли стратегик режа тузилади. Бу стратегик режани амалга ошириш эса, қисқа муддатли - тактик режалар орқали бажарилади. Менежментнинг стратегиясини тушуниб олишнинг мураккаблиги шундан иборатки, стратегик менежментда ички ва ташқи томонлар мавжуд. Бу томонларни тушуниб олиш учун стратегик менежментнинг мазмунини билдирувчи омилларни келтирамиз. Улар қуйидагилар:
фирма бизнесининг бош мақсадлари ва вазифаларини аниқлаш;
фирманинг ташқи муҳити таҳлили;
фирманинг ички шароити ва вазияти таҳлили;
фирманинг стратегиясини танлаш ва ишлаб чиқиш;
диверсификациялашган фирма портфелининг таҳлили, унинг ташкилий таркибларини лойиҳалаштириш;
бошқарув тизимида интеграция даражасини танлаш;
«стратегия-таркиб-назорат» мажмуасида бошқариш;
фирманинг алоҳида соҳадаги сиёсати ва муомала меъёрларини аниқлаш; (66-б.)
фирма стратегияси ва натижаларида қарама-қарши, тескари алоқаларни таъминлаш;
стратегияни, таркибни, бошқарувни такомиллаштириш (67-б.)
|
| |