|
Fan va texnologiya
|
bet | 34/44 | Sana | 23.05.2024 | Hajmi | 4,59 Mb. | | #251140 |
Bog'liq Menejmentga oid adabiyotlardan iqtiboslarMenejment etikasi - bu ishbilarmonlik etikasi bo'lib, to'g'rilikka, ochiqlikka, berilgan so'z ustidan chiqishga, amaldagi qonunchilikka muvofiq samarali harakat qilish layoqatiga asoslanadi. (145-b.)
Абдуллаев С.Х. Таълим муассасалари фаолиятининг бошқарув алгоритми ва модели // Замонавий таълим. 2016. - №10. – Б. 17-23.
(19 б.)
Бошқарув алгоритми – таълим муассасаси бошқарув фаолиятининг кетма-кетлиги (изчиллиги) (20 б.)
Қосимов Ғ.М. Менежмент: Олий ўқув юртлари талабалари учун дарслик. Т.: Ўзбекистон, 2002. — 312 бет.
Менежмент — бу бошқариш орқали ишларни амалга ошириш, ишбилармонлар қандай иш юритишини ўргатиш, янги бошқариш тафаккурини шакллантиришдир. (19 б.)
Стратегия — бу мақсадни амалга оширишда раҳбарлик қилиш санъати, ҳар бир жараён ҳолатига ечим қабул қилишда маълум ҳаракатнинг тараққиётидаги энг муҳим масалалар ва йўналишларни ажратиш ва уларни амалга ошириш механизмини ишлаб чиқишдир.
Стратегия — туб маънода мужассамлашган режалаштириш сиёсати, хўжалик ва ҳарбий жиқатдан эса ҳаракат йўналиши маъносини англатади ва мақсадни амалга оширишга раҳбарлик қилиш санъатини билдиради. (54-б)
«Стратегия» атамаси юнонча сўз бўлиб, « генералнинг санъати» демакдир. (55-б.)
Стратегик бошқаришнинг йўқлиги аввало қуйидаги икки шаклда гавдаланади.
Биринчидан, ташкилот ўз фаолиятини шундай режалаштирадики, худди атрофидаги муҳит ўзгармайди, ўзгарса ҳам унда сифат ўзгариши рўй бермайди. Стратегиясиз бошқаришда муайян ҳаракатларнинг режаси муҳитнинг ҳақиқий ҳолати амалда ўзгармайдиган деб тузилади. (56-б)
Иккинчидан, стратегик бошқариш қотиб қолган ҳолда бажариладиган иш тартиби ва схемасини теришдан иборат эмас. Унинг ёзиладиган назарияси
йўқки, маълум масалаларни ёки муайян ҳолатларда нима ва қандай қилиб ечиш кераклиги кўрсатилсин. Стратегик бошқаришни ҳар бир менежер маълум даражада ўзича тушунади ва амалга оширади. (57-б.)
Учинчидан, ташкилотда стратегик бошқариш жараёнини амалга оширишнинг ўзига кенг кўламли ҳаракат, кўп вақт ва ресурслар сарфлаш талаб қилинади. Ҳар қандай шароитда бажарилиши мажбурий бўлган, узоқ мудцатли режаларнинг ишланмасидан, мутлақо фарқли стратегик режалаштиришни яратиш ва амалга ошириш лозим. Стратегик режа тез мосла-
шувчан бўлиши керак. У ташкилотнинг ички ва ташқи ўзгаришларига сезгир ёки мослашувчан бўлиши лозим, бунинг учун эса жуда катта ҳаракатлар ва катта харажатлар талаб этилади. Шу билан бирга, ташкилотда муҳитга кириб борувчи бўлинмалар яратилиши керак. Маркетинг хизмат бўлинмаси, жамоа муносабатлари ва ш.ў. ўта зарур аҳамият касб этади ва сезиларли қўшимча харажатлар талаб қилади. (58-б.)
Фирмада стратегик бошқариш тизими — бу бешта ўзаро бир-бирига боғлиқ бошқариш жараёнларининг йиғиндиси деб қаралади. Бу жараёнлар мантиқан бири-биридан келиб чиқади. Аммо барқарор тескари боғлиқлик мавжуд ва мос равишда ҳар бир жараён қолганларига ва уларнинг барча йиғиндиларига таъсир ўтказади. Бу эса, стратегик бошқариш тизимининг муҳим хусусиятидир. Стратегик бошқариш тизимининг тузилишини қуйидаги схемадагидек ифодалаш мумкин (3-чизма).
(59-б.)
Муҳитни таҳлил қилиш уни уч қисмга бўлиб ўрганишни мўлжаллайди: макроқамров; бевосита қамров; ички муҳит. (60-б.)
|
| |