|
Юксак вазифа (миссия) ва мақсадларни аниқлаш
|
bet | 35/44 | Sana | 23.05.2024 | Hajmi | 4,59 Mb. | | #251140 |
Bog'liq Menejmentga oid adabiyotlardan iqtiboslarЮксак вазифа (миссия) ва мақсадларни аниқлаш ўрганилаётган стратегик бошқариш тизимининг жараёнларидан бири, у учта кичик жараёнлардан таш- кил топган, ҳар бири эса муҳим масъулиятли ишдир. Биринчи кичик жараён фирманинг юксак вазифасини аниқлашда, иккинчиси узоқ мудцатли мақсадларини аниқлашда ва ниҳоят қисқа мудцатли мақсадларини аниқлашда ифодаланади. (60-61-б.)
Юксак вазифа ва мақсадлар аниқлангач, стратегияни таҳлил қилиш ва танлаш босқичига ўтилади. Бу жараён ҳақиқатан ҳам стратегик бошқаришнинг ўзаги дейилиши мумкин. Ташкилот махсус усуллар ёрдамида ўзининг мақсадларига ва юксак вазифаларини амалга оширишга эришади.
Стратегияни бажариш кескин жараён бўлиб, айнан у муваффақиятли бўлганидагина фирма қўйган мақсадларига эришишга олиб келади. Агар фирмадаги салоҳиятлар етарли даражада жалб этилмаса, стратегия амалга оширилмай қолиши мумкин. Айниқса, бу меҳнаткашлар салоҳиятидан фойдаланилмаган ҳолларда рўй беради.
Стратегиянинг бажарилишини баҳолаш ва назорат қилиш мантиқан сўнгги жараён бўлиб, стратегик бошқаришда намоён бўлади. Ушбу жараён ташкилот мақсадларини амалга ошираётган жараённинг бориши ҳақида тескари боғланиш барқарор бўлишини таъминлайди.
Ҳар қандай назоратнинг асосий масалалари қуйидагилар:
— қайси кўрсаткич бўйича текшириш лозимлигини аниқлаш;
— назорат қилинувчи объектнинг ҳолатини баҳолашда қабул қилинган стандартлар, меъёрлашлар ёки бошқа эталон кўрсаткичлар билан мос келиши;
— ўтказилган баҳолаш оқибатида оғиш сабаблари аниқланса, у ҳолда оғиш сабабларини тушунтириш;
— лозим ва зарур бўлса, баҳолашга тузатишлар киритиш. (61-б.)
Стратегик назорат натижаларига биноан тузатиш киритилса, фирманинг стратегиясига ҳам, мақсадларига ҳам тааллуқли бўлади. (62-б.)
5-чизма. Ташкилотларга кутилмаган ҳолатларнинг таъсир этиш андозаси (64-б.)
Стратегияни бажариш билан зарур ўзгаришлар ўтказиш кўзда тутилади, бусиз энг яхши ишлаб чиқилган стратегия ҳам муваффақиятсиз тугаши мумкин. Шунинг учун тўлиқ ишонч билан айтиш мумкинки, стратегик ўзгаришлар — бу стратегиянинг бажарилишига калитдир.
Ташкилотда стратегик ўзгаришни ўтказиш жуда мураккаб масалалардан. Бу масалаларни ечишдаги қийинчилик шундаки, биринчи навбатда, ҳар қандай ўзгариш қаршиликка учрайди.
Шу боис ўзгаришни ўтказишда, энг ками билан, қуйидагиларни енгиб ўтиш лозим:
— режалаштирилаётган ўзгариш қандай қаршиликка учрашини очиш, таҳлилдан ўтказиш ва олдиндан айта олиш;
— бу қаршиликни имкон қадар камайтириш (муайяннини);
— янги ҳолат (вазият)ни белгилаш.
Қаршилик кўрсатувчилар, ўзгаришнинг эгалари ҳам бу одамлар. Аслида одамлар ўзгаришлардан қўрқмайдилар, улар ўзгарган бўлишларидан қўрқадилар. Ташкилотдаги ўзгаришлар уларнинг ишларига, ташкилотдаги уларнинг ҳолатларига таъсир этади. Шу боис улар ўзгаришларга халақит берадилар. (83-б.)
|
| |