|
Менежментнинг энг замонавий тамойилларидан бири
|
bet | 38/44 | Sana | 23.05.2024 | Hajmi | 4,59 Mb. | | #251140 |
Bog'liq Menejmentga oid adabiyotlardan iqtiboslarМенежментнинг энг замонавий тамойилларидан бири – демократик тамойил ҳисобланади. Бу тамойилда ташкилотнинг барча ходимлари бошқарув фаолиятида иштирок этадилар. (85-б.)
Тейлор илмий бошқарувда дастлаб тўртта тамойилни илгари сурди:
1. ишнинг иқтисодий усулларини жорий қилиш;
2. профессионал танлов ва кадрларни ўқитиш;
3. кадрларни жой-жойига рационал қўйиш;
4. маъмурият билан ишчиларнинг ҳамкорлиги. (86-б.)
(86-б.)
(89-б.)
(90-б.)
Режалаштириш - бу башорат ва келажакка тайёрланиш. (97-б.)
Мотивлаштириш - аниқ мақсадли йўналиши бор инсоннинг фаолиятга қизиқиши, ҳиссиёти ва туйғуларини уйғотиш бўйича бошқарув фаолияти тури. (98-б.)
Мониторинг деганда, қонунларда, ҳукумат ва вазирлик қарорларида белгиланган вазифалар ижросининг бажарилишини назорат қилиш, кузатиш ва таҳлил этиш асосида таълим-тарбия жараёнини ривожлантириш, истиқболини башорат қилиш тушунилади. Кўриниб турибдики, мониторинг кенг маънодаги тушунча. Шу туфайли унинг мақсадини ҳам аниқлаб олиш лозим.
Мониторингнинг мақсади ташкилот ва бошқарув органларининг мазкур соҳага доир қабул қилинган ҳукумат қарорларини амалга ошириш, бошқарувни такомиллаштириш, раҳбар ходимларнинг билим сифатини ошириш билан боғлиқ иннавацион фаолиятларини ўрганиш, таҳлил этиш ва ҳамда бу борада муассасалар, жамоаларга амалий ёрдам беришдан иборатдир. (211-б.)
Назорат – бу бошқарув функцияси бўлиб, у натижаларнинг миқдор ва сифатини баҳолайди, қайд қилади ва ташкилот учун зарурий қарорларни қабул қилишда дастак бўлиб хизмат қилади.
Назоратнинг 3та тури мавжуд:
- дастлабка назорат;
- жорий назорат;
- якуний назорат.
Назорат ўз ўрнида сифатга ҳам таъсир кўрсатади. Топшириқнинг хусусиятига қараб, назорат турларидан фойдаланиш мумкин. Агар ходим ўз ишини яхши уддалай олса унда, фақат якуний назоратдан фойдаланса бўлади. Аксинча бўладиган бўлса, яъни топшириқ янги бўлиб, уни ходим уддалай олишига менежер ишонмаса назоратнинг барча турларидан фойдаланиш керак. (212-б.)
Файзуллаева Н.С. Таълим тизимида стратегик бошқарувнинг амалий жиҳатлари // Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар. – 2012. – № 5. – Б. 1-5.
(3-б.)
Илмий адабиётларда “стратегия” тушунчасининг мазмунига берилган кўп сонли таърифларга дуч келиш мумкин. Бу мазкур тушунча жуда серқирра
эканлиги билан изоҳланади:
• стратегия – пировард натижага эришиш воситаси;
• стратегия ташкилот фаолиятининг барча асосий жиҳатларини бир бутунга бирлаштиради;
• стратегия ташкилотнинг узоқ муддатли имкониятларини белгилайди.
Стратегик бошқарув таълим муассасаларининг бўлғуси муаммолари ва имкониятларини прогноз қилишнинг асосий усули ҳисобланади. Таълим муассасаларини бошқаришда педагогик ходимлар ҳамда талабалар фаолиятига таъсир кўрсатувчи, шунингдек, муассаса фаолиятини такомиллаштиришда муҳим аҳамият касб этувчи асосий жараёнлардан бири қарор қабул қилиш ва унинг бажарилишини таъминлаш жараёни ҳисобланади. (4-б.)
Шарифхўжаев М., Абдуллаев Ё. Менежмент // дарслик. – Тошкент. “Ўқитувчи”, 2001. – 704 б.
|
| |