|
Fan va texnologiya
|
bet | 36/44 | Sana | 23.05.2024 | Hajmi | 4,59 Mb. | | #251140 |
Bog'liq Menejmentga oid adabiyotlardan iqtiboslarСардорлик — бу шахсга ва одамлар гуруҳига таъсир эта олиш қобилияти бўлиб, мақсадларга эришиш учун уларни ишлашга ундай олишдир. (196-197-б.)
Турли хилдаги ҳолатий андозалар раҳбарга эгилувчан ёндашиш кераклигини англашга ёрдам беради. Ҳолатни аниқ баҳолаш учун, раҳбар бўйсунувчиларнинг ва ўзининг қобилиятини, масаланинг табиатини, эҳтиёжини, ваколати ва маълумот сифатини жуда яхши кўра билиши лозим. Раҳбар мулоҳазани қайта баҳолашга, агар керак бўлса мос равишда ўз одатини ҳам ўзгартиришга доим тайёр бўлиши керак. (205-б.)
Пардаев О.М. Менежмент. Ўқув қўлланма. – T.: IQTISODIYOT DUNYOSI, 2019. – 261 б.
Инглиз тилидаги “менежмент” сўзи келиб чиқиши илдизлари бўйича грекча “манус” атамасидан олинган бўлиб, бу сўзнинг маъноси - “қўл, куч” деб таржима қилинган. Дастлабки вақтларда бу атама ҳайвонларни ва асосан отларни бошқариш санъати тушунчасини берган. Бу ерда отларни бошқаришга урғу берилишининг сабаби, тарихдан маълумки, мозийда дунёнинг барча халқларида отлар инсонлар ҳаётида асосий стратегик куч бўлган.
“Менежмент” атамасининг тушунчаси, мазмуни ва моҳияти менежментнинг замонавий назарияси ва амалиётида алоҳида ишчи (ходим), ишчилар гуруҳи ва бутун ташкилотга раҳбарлик жараёни тушунилади. Бу жараённинг субъекти – менежер ҳисобланади. (10-б)
Бугунги ҳаётимизда “менежмент” сўзи одамларни ва ташкилотни бошқариш илмида, амалиётида тўғри қарорлар қабул қилиш, раҳбарлик қобилиятига эга бўлиш, ходим ва жамоага мос келувчи самарали бошқарувни ташкил қилиш каби маъно ва мазмунларини билдиради. (10-11-б.)
Инглиз тилидаги “менедж” (“manade”) атамаси даврлар ўтиши билан трансформацияланди, ўзининг мазмуни ва моҳиятига рақобат шароитларида ишни (бизнесни) юритиш, ишни ташкил этиш, меҳнат қилишда юқори натижаларга эришишни бошқариш таркибларига қўшиб борди.
Менежмент – бу олдинга қўйилган вазифаларни инсонпарварлик ва иқтисодий йўллар билан ечишда одамлар ва ишлаб чиқаришни илмий-амалий бошқариш, раҳбарлик қилиш усулидир.
Менежмент – бу даромад олиш мақсадида маҳсулотлар ва хизматларни сотиш, ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва башоратлаш, жорий ва истиқболни режалаштириш тизимидир. (11-б.)
Менежмент - бу ишни, объектларни бошқариш санъати, бу – бошқарувнинг самарали тамойиллари ёрдамида профессионал малакаларга, қобилиятга эга бўлиш, қўйилган мақсадларни муваффақият билан бажариш жараёнларида, одамлар билан бўладиган муносабатларда қаттиқ маъмурий қарорлардан воз кечувчи усуллардан фойдаланган ҳолда, уларни муҳофаза қилувчи бошқарув тизимидир (Қосимов F.М. Менежмент. – Т.: ―Ўзбекистон‖, 2002. – 312 б.: Друкер, Питер Ф. Энциклопедия менеджмента. Пер. с англ. – М.: Издательский дом «Вильяме», 2004. – 432 с.) (11-12-б.)
|
| |