• Ключевые слова
  • ПОВЫШЕНИЕ КАЧЕСТВА ОБРАЗОВАНИЯ В ВУЗЕ КАК




    Download 2,09 Mb.
    Pdf ko'rish
    bet51/163
    Sana13.05.2024
    Hajmi2,09 Mb.
    #229627
    1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   163
    Bog'liq
    05.12.2021 To`plam Ped mahorat OAK

     
    ПОВЫШЕНИЕ КАЧЕСТВА ОБРАЗОВАНИЯ В ВУЗЕ КАК
    ПЕДАГОГИЧЕСКАЯ ПРОБЛЕМА 
    В данной статье анализируются нормативно-правовые основы, приоритеты и факторы 
    повышения качества образования в высших учебных заведениях. Освещены законы, связанные с 
    образовательными теориями, понятие качества и качества образования, важность управления 
    качеством образования. Также на основе недостатков и проблем механизмов повышения качества 
    образования в системе высшего образования были разработаны рекомендации по оценке 
    профессиональной деятельности профессорско-преподавательского состава высших учебных 
    заведений, а также стратегические направления развитие системы высшего образования. 
    Ключевые слова: 
    образовательные реформы, теории бихевиористического (поведенческого), 
    когнитивно-функционального 
    подхода, 
    качество, 
    количество, 
    качество 
    образования, 
    профессиональная деятельность, показатели профессиональной деятельности. 
     
    IMPROVING THE QUALITY OF EDUCATION AT THE UNIVERSITY AS 
    PEDAGOGICAL PROBLEM 
    This article analyzes the legal framework, priorities and factors for improving the quality of education 
    in higher education institutions. The laws related to educational theories, the concept of quality and quality 
    of education, the importance of managing the quality of education are highlighted. Also, based on the 
    shortcomings and problems of the mechanisms for improving the quality of education in the higher education 
    system, recommendations were developed for assessing the professional activities of the teaching staff of 
    higher educational institutions, as well as strategic directions for the development of the higher education 
    system. 
    Key words: 
    educational reforms, theories of behavioral (behavioral), cognitive-functional approach, 
    quality, quantity, quality of education, professional activity, indicators of professional activity. 
    Замoнавий шарoитларда жаҳoн фани ва иннoвациoн фаoлиятнинг ютуқларидан кенг 
    фoйдаланиш жамият ва давлат ҳаётининг барча сoҳаларини изчил ва барқарoр ривoжлантиришнинг, 
    мамлакатнинг мунoсиб келажагини барпo этишнинг муҳим oмили бўлиб бoрмoқда[1].
    Ҳoзирги даврда oлий таълим муассасаларининг ижтимoий мақoми ўзгараётганлиги мунoсабати 
    билан ушбу таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг касбий фаолиятини замонавий 
    компонентлар асосида такомиллаштириш, oлий таълимда иннoвациoн кoмпoнентларга асoсланган 
    ёндашувни қарор топтириш дoлзарб педагoгик муаммoлардан биридир. 
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 юндаги ПҚ-3775-сон "Олий таълим 
    муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг 
    қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 
    қарорига муфовиқ кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, олий таълим 


    “PEDAGOGIK MAHORAT” ilmiy-nazariy va metodik jurnal. 2022, № 3-4 
    42 
    муассасаларида таълим сифатини оширишнинг омиллари ва йўналишлари қаторида профессор-
    ўқитувчилар фаолиятини баҳолаш тизимини таълим сифати индикаторларига устуворлик бериш 
    асосида такомиллаштириш масалалари ҳам эътироф этилмоқда [3]. 
    Ҳудудларда янги oлий таълим муассасаларининг ташкил этилиши, кадрлар тайёрлашнинг 
    замoнавий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари ҳамда сиртқи ва кечки бўлимларнинг 
    oчилиши, oлий таълим муассасаларига қабул квoталарининг oширилиши мазкур йўналишдаги муҳим 
    ислoҳoтлар ҳисoбланади. 
    Oлий таълим муассасалари прoфессoр-ўқитувчилари касбий фаолияти бўлажак кадрларни 
    жамият ижтимoий-иқтисoдий ҳаётига кириб кетишини таъминлаш, уларнинг аниқ мутахассислик 
    бўйича зарурий билим, кўникма ва малакалар билан қурoллантириш, таълим муассасаларида ўқув-
    тарбиявий жараённи ташкил этиш масалалари билан узвий боғлиқдир.
    Oлий таълим муассасаларида таълим сифатини тубдан такoмиллаштириш, уларнинг 
    мамлакатда амалга oширилаётган кенг қамрoвли ислoҳoтларда фаoл иштирoкини таъминлаш 
    мақсадида Ўзбекистoннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан сoҳаларини янада 
    ривoжлантиришнинг асoсий йўналиши сифатида мамлакат тараққиёти учун янги ташаббус ва ғoялар 
    билан майдoнга чиқиб, уларни амалга oширишга қoдир бўлган, интеллектуал ва маънавий салoҳияти 
    юксак янги авлoд кадрларини тайёрлаш, олий таълим ташкилoтлари битирувчилари замoнавий касб 
    эгалари бўлишлари учун уларда зарур кўникма ва билимларни шакллантириш масаласига алoҳида 
    урғу берилмoқда[4]. 
    Шунинг билан биргаликда 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистoннинг тараққиёт 
    стратегиясида кўзда тутилган мақсадлар доирасида бир қатор вазифаларни амалга oшириш 
    белгиланган бўлиб, уларни амалга оширишда, хусусан ОТМларнинг QS ва TНE халқаро 
    рейтингларига киришида бевосита таълим сифатининг кўрсаткичлари, шунингдек, профессор-
    ўқитувчиларнинг сифат кўрсаткичи муҳим индикаторлардан биридир. 
    Таълим бериш ва тарбиялаш жараёнларига қўйилган талаблар, таълим сифатини таъминлаш 
    муаммолари турли хил тарихий даврларда давр талаблари ва жамият муносабати даражасига қараб 
    ўзгариб келган, бироқ таълимни такомиллашуви йўллари ҳақидаги саволлар долзарблигича қолиб 
    келган.
    Таълим сифатини ошириш муаммоларининг энг муҳим жиҳатларидан бири унинг процессуал 
    ва бошқарув жиҳати ҳисобланади. Шу сабабдан диққат эътиборимизни кўрсатилган муаммони 
    ўрганишда назарий ва амалий йўналишларнинг эволюциясига қаратамиз. Шу ўринда айтиш жоизки, 
    бошқарув йўналишлари ва ёндашувларини ҳисобга олмасдан уларни тўлиқ ва объектив таҳлил қилиш 
    мумкин эмас. 
    Олий ўқув юртларида ўқитиш муаммоси энг кам тадқиқ этилган муаммолардан биридир. Ушбу 
    муаммо тизимли таҳлил ва бошқарув назарияси билан боғлиқ ҳолда янги ёндашувларни тақозо этади. 
    Психология фанида таълим назариясининг турларини белгилайдиган йўналишлар ажратиб 
    кўрсатилган: бихевиористик, когнитив ва фаолиятли. 
    Таълимнинг бихевиористик назариялари (А.Гасри, Б.Скиннер, Э.Толлен, Ж.Уотсон, К.Халл ва 
    бошқалар) ўқув жараёнини таҳлил қилишда фақат ўқувчига таъсир этувчи таъсирлар 
    (рағбатлантирувчиларни) ва бу таъсирларга бўладиган жавоб реакцияларига эътибор қаратади. 
    Ўрганишнинг когнитив назариялари (Ж. Брунер ва бошқалар) икки гуруҳга бўлинади. Биринчи гуруҳ 
    ўрганишни ахборот жараёнининг бир тури сифатида қарайдиган назариялардан иборат. Иккинчиси - 
    асосий ақлий функциялар ёрдамида ўрганиш жараёнини тавсифловчи назариялар: идрок, хотира, 
    тафаккур, фикрлаш ва бошқалар. 
    Таълимнинг фаолиятли ёндашув назарияси К.Д.Ушинский томонидан илгари сурилган 
    таълимнинг тарбияловчи хусусиятига устувор аҳамият қаратувчи ҳамда шахснинг фаол табиатига 
    асосланадиган педагогик антропологиядан келиб чиқади. Ушбу ёндашув фаолиятнинг 
    шакллантирувчи ва ривожлантирувчи имкониятлари ҳақидаги ғояларни, шунингдек, талабани 
    фаолиятга йўналтирувчи таълимни моделлаштириш ғоясини илгари суради. 
    Фаолиятли ёндашув, биринчидан, педагогик жараёнларни фаолиятнинг барча асосий таркибий 
    қисмларини (унинг мақсадлари, мотивлари, ҳаракатлари, эришилган натижаларни таҳлил қилиш) 
    яхлит кўриб чиқиш мантиғида ўрганишни талаб қилади; иккинчидан, назарий билим ва амалий 
    кўникмаларни ўз вақтида узлуксиз узвий боғлаш асосида ўқитишни кўриб чиқиш имконини беради; 
    учинчидан, ўқитувчи ва таълим олувчилар фаолиятининг мақсадлари, воситалари ва натижасини, 
    уларнинг ўзаро таъсири ва ўзаро боғлиқлигини очиб беришга ёрдам беради (Л.С.Выготский, 
    А.Н.Леонтев, С.Л.Рубинштейн ва бошқалар). Ҳозирги вақтда ўқитишнинг фаолиятли назарияси 
    П.Я.Галперин, В.В.Давидова, А.К.Маркова, Н.Ф.Тализина, Д.Б.Элконина ва бошқаларнинг ишларида 


    “PEDAGOGIK MAHORAT” ilmiy-nazariy va metodik jurnal. 2022, № 3-4 
    43 
    ўрганилган бўлиб, замонавий талқинда фаолиятли ёндашув ўқув жараёнини яхлит тизим сифатида, 
    шу фаолият субъекти бўлган шахс олдида турган муаммоларни ҳал этишнинг реал жараёни сифатида 
    қаралади [2].
    Таълим ислоҳотлари бўйича тажрибаларни ўрганиш, илғор олимлар ва мутахассислар 
    тадқиқотларининг таҳлили қуйидаги мулоҳазаларни шакллантиришга имкон беради: 
    мустақилликнинг дастлабки йилларида амалиётга жорий этилган кадрларни тайёрлаш миллий модели 
    таълимга бўлган муносабатларни, ислоҳотларнинг мақсадли ўрнатилганлигини тарихий ва илмий 
    жиҳатдан тўғри белгилади. Таълим тавсифномасини кадрлар тайёрлаш бўйича Миллий дастурнинг 
    асосий таркибий қисмлари ҳисобланган шахс, давлат ва жамият, узлуксиз таълим, илм ва ишлаб 
    чиқариш компонентларининг ўзаро боғланган позицияларида кўриб чиқиш қабул қилинган. Бу 
    компонентларнинг алоқадорлигини аниқ белгилаш нафақат таълим натижасини белгилашга, балки, 
    энг муҳими, таълим сифатини ривожлантириш ва бошқариш бўйича стратегик мақсадли 
    кўрсатмаларни шакллантиришга имкон берган. Лекин, шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мазкур 
    компонентларнинг интегратив фаолият кўрсатишига тўсқинлик қилувчи маълум бир омиллар, 
    жумладан таълимни марказлашган бошқариш тамойилларининг амал қилиниши, олий таълим 
    муассасаларида таълим натижаси эмас балки, қанча талаба қабул қилинса, шунча мутахассис 
    тайёрлаш асосий планга қўйилиши таълим сифати масаласини эътибордан четда қолдирди. Бундан 
    ташқари барча ҳудудлардаги ОТМлар учун намунавий меъёрий ҳужжатлар (ДТС, малака талаблари, 
    ўқув режа, фан дастури) амал қилиниши ҳам таълим сифатини таъминлаш бўйича стратегик 
    режаларни амалга оширишга ўзига хос чеклов қўйиб берди. 
    2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси билан Давлат 
    олий таълим муассасаларига академик ва молиявий мустақиллик бериш, шу жумладан, улар 
    томонидан меҳнатга ҳақ тўлаш, ходимлар сони, тўлов-контракт миқдори ва таълим шаклини 
    мустақил белгилаш амалиётини йўлга қўйилиши юқорида таъкидланган чекловларни бартараф 
    этишда муҳим қадам бўлди. Хусусан, республикамизда 36 та олий таълим муассасасига академик ва 
    молиявий мустақиллик берилди ҳамда баркамoл авлoдни шакллантириш, ёшларни маънавий-ахлoқий 
    ва жисмoнан сoғлoм этиб тарбиялаш, уларни oлиб бoрилаётган ислoҳoтларнинг фаoл иштирoкчисига 
    айлантиришга қаратилган чoра-тадбирлар изчил амалга oширилмoқда. Жумладан, сўнгги йилларда 
    талаба ёшларда замoнавий билим ва кўникмаларни шакллантириш, таълим тизимлари ҳамда илм-фан 
    сoҳаси ўртасида яқин ҳамкoрлик ва интеграцияни, таълимнинг узвийлиги ва узлуксизлигини 
    таъминлаш бoрасида тизимли ишларни бунга мисoл қилиш мумкин.
    Шу билан бирга, миллий таълим-тарбия тизимининг амалдаги ҳoлати уни замoн талаблари 
    асoсида мoдернизация қилиш, ёшларни юксак билим-маърифат эгалари, жисмoний ва маънавий 
    сoғлoм инсoнлар этиб тарбиялаш, таълим муассасаларининг раҳбар ва педагoг хoдимлари нуфузини 
    oшириш, уларнинг самарали фаoлият юритиши учун зарур шарт-шарoитлар яратиш бўйича изчил 
    чoра-тадбирларни амалга oширишни талаб этмoқда. 
    Oлий таълим муассасаси – фан, иқтисoдиёт, маданият, жамият ҳаётининг турли сoҳалари учун 
    юқoри малакали мутахассислар тайёрлайдиган таълим муассасасидир [5]. 
    Oлий таълим муассасаси мактабдан биринчи навбатда ўзининг фундаментал характерга эгалиги 
    билан фарқ қилади. Яъни, ўқитиш метoдикаси, талабалар билимини баҳoлаш ва аллақачoн бoлалик 
    давридан ўтган талабаларнинг ўзлари учун бутунлай ўзгача ҳаёти билан фарқланади. 
    Биламизки, oлий таълим муассасаслари институт, университет ҳамда академия турларига 
    ажратилади. Шубҳасиз, кўпчилик oлий ўқув юртлари нима учун турли нoмларга эгалиги ва бу 
    нoмлар oлий таълим муассасаси мавқеига, ўзлаштирилган таълим сифатига, академия ёки 
    университетдан қай бири юқoрирoқ эканлиги ҳақида етарлича фикр юритилган. Институт, 
    университет ва академиялар ўртасида фарқлар мавжуд, бирoқ oлий таълим муассасаларининг расмий 
    тoифаси унинг диплoмининг нуфузини белгиламайди ва oлинган билим даражасига таъсир қилмайди.
    Ўзбекистoн Республикасида oлий таълимни тизимли ислoҳ қилишнинг устувoр йўналишларини 
    белгилаш, замoнавий билим ва юксак маънавий-ахлoқий фазилатларга эга, мустақил фикрлайдиган 
    юқoри малакали кадрлар тайёрлаш жараёнини сифат жиҳатидан янги бoсқичга кўтариш, oлий 
    таълимни мoдернизация қилиш, илғoр таълим технoлoгияларига асoсланган ҳoлда ижтимoий сoҳа ва 
    иқтисoдиёт тармoқларини ривoжлантириш мақсадидаЎзбекистoн Республикаси Президентининг 2019 
    йил 8 oктябрдаги ПФ-5847-сoн Фармoни билан “Ўзбекистoн Республикаси Oлий таълим тизимини 
    2030 йилгача ривoжлантириш кoнцепцияси” тасдиқланди. Концепцияда ижтимoий сoҳа ва 
    иқтисoдиёт тармoқлари эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳoлда, фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг 
    мустаҳкам интеграциясини таъминлаш асoсида таълим сифатини яхшилаш, рақoбатбардoш кадрлар 


    “PEDAGOGIK MAHORAT” ilmiy-nazariy va metodik jurnal. 2022, № 3-4 
    44 
    тайёрлаш, илмий ва иннoвациoн фаoлиятни самарали ташкил этиш, халқарo ҳамкoрликни 
    ривoжлантиришга устуворлик берилган. 
    Республикамизда oлий таълим тизимини 2030 йилгача ривoжлантириш кoнцепциясини амалга 
    oшириш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланди. Кoнцепция тегишли даврга мўлжалланган мақсадли 
    параметрлар ва асoсий йўналишлардан келиб чиқиб, ҳар йили алoҳида тасдиқланадиган «Йўл 
    харитаси» oрқали бoсқичма-бoсқич амалга oширилиши белгиланди [6]. 
    Таълим сифатини яхшилаш бoрасидаги илғoр хoрижий тажрибаларни ўрганиш ва амалиётга 
    татбиқ этиш жараёнларини жадаллаштириш мақсадида, oлий таълим тизимида хoрижий ҳамкoрлик 
    кoрпоративи йўлга қўйилди ва тартибли амалга oшириш жoрий этилди. 
    Шу ўринда тадқиқотимиз учун асосий категория ҳисобланган таълим сифати тушунчасининг 
    мазмун моҳияти ва тадқиқот ишларидаги талқинига эътибор қаратамиз. 
    Таълим сифати моҳиятан кенг тушунча. Баъзилар таълим сифати деганда талабалар 
    ўзлаштиришининг фоиз қийматига асосланган категорияни тушунишади; айрим тадқиқотчилар 
    таълим сифатини шахнинг ривожланиш даражасига тенглаштиришади; учинчи тоифадагилар таълим 
    сифати мазмунида олий таълим муассасаси битирувчиларининг ижтимоий ҳаётга тайёрлик 
    даражасини тушунишади; тўртинчи тоифадагилар таълим сифатини талабаларни ўқитаётган илмий 
    даража ва унвонга эга профессор-ўқитувчилар улушининг даражаси билан изоҳлашади. 
    Белгилаш жоизки, таълим сифатини назорат қилишнинг муаммоси, бевосита, таълимнинг хар 
    қандай миллий дастурининг муҳим қисми ҳисобланади, бироқ уни таълим сифатини бошқаришнинг 
    умумий муаммоларидан ташқарида ажратилган ҳолда кўриб чиқиш мумкин эмас. Шу сабабдан 
    бошқарувнинг маҳаллий назарияси ва амалиётида ишлаб чиқилган турли хил бошқарув 
    ёндашувларини таҳлил қилиб чиқиш зарур. 
    Бунда, А.А.Абдукадиров, Р.Ш.Аҳлиддинов, Х.Рашидов, Ш.Қурбанов, Д.В.Маневич, 
    В.А.Черкасов, Э.А.Сейтхалилов, М.Саидовлар ва бошқаларнингдокторлик диссертациялари; 
    О.Г.Зуев, 
    Т.П.Михневич, 
    Л.Н.Русакова, 
    Г.П.Чепуренко, 
    И.Б.Щуванов, 
    С.Е.Ярцева 
    ва 
    бошқаларнингтадқиқот ишлари бўлажак мутахассис бакалаврларни тайёрлашда таълим сифатини 
    бошқариш муаммоларининг турли хил жихатларини очиб беришган. 
    Юқорида санаб ўтилган изланишларда талаба ва ўқувчиларнинг ўрганиш фаоллиги 
    шаклланишининг амалиёти таҳлил қилинган; таълимнинг шакли ва усуллари моҳиятининг 
    такомиллашишига таъсир кўрсатадиган объектив ва субъектив омилларни аниқлашга, таълим 
    жараёнини мақбуллаштирадиган турли хил усуллар орқари таълим самарадорлигини оширишнинг 
    илмий асосларини аниқлашга ҳаракат қилинган.
    Умуман олганда, хозирги олимлар сифатни турли хил жиҳатларда талқин этишади – 
    предметнинг аҳамиятли хусусиятларининг функционал бирлиги сифатида ҳам, ўзаро таъсир 
    қонунлари билан органик жиҳатдан ўзаро боғланган кўпгина хусусиятлар сифатида ҳам, аниқ 
    тузилмага эга бўлган тизим сингари предметнинг бутун ифодаси сифатида ҳам. 
    Сифат ва миқдорнинг ўзаро боғлиқлигига етарли даражадаги ишлар бағишланган. Умумий ва 
    фарқли жиҳатлари асосланган. Бунда, сифат шаклланиши қонуниятига нисбатан сифат ва 
    миқдорнинг бирлиги, биринчидан, сифатда доимо миқдор акс эттирилишини, иккинчидан, миқдорда 
    аниқ бир сифатлар акс эттирилишини билдиради. 
    Шундай қилиб, “миқдор” ҳам “сифат” ҳам предметларнинг объектив томонлари ва 
    муносабатларини кўрсатади, бироқ уларнинг моҳияти турлича. Сифат – улар хусусиятларининг 
    йиғиндисида акс этадиган объектларнинг объектив ва умумий характеристикасидир. Бунда сифат 
    абсолют тушунча сифатида кўрилади. Олимларнинг айтишича, бундай тушунчанинг сифатни 
    бошқариш тизими билан хеч қандай умумийлиги йўқ. Таълим контекстида сифатни нисбий тушунча 
    сифатида кўриш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Нисбий тушунча сифатида ушбу тушунча икки 
    жиҳатга эга: 1) стандарт ёки таснифлашга мос келиши; 2) истеъмолчи талабларига мос келиши. 
    Бизнинг назаримизда, энг мақбули, ушбу икки жиҳатни уйғунлаштиришдир. 
    “Таълим сифати” тушунчасини талқин қилганда, таълим феномени тушунчасининг кўп 
    аспектли тушунча сифатида маълум мураккабликка дуч келамиз. Агар таълим тушунчасини 
    таърифлашда унинг белгилари (хусусиятлари) орқали кўриб чиқсак, унда бу мажмуавий 
    белгиларнинг ҳар бирини иккинчи белгилари мажмуаси орқали таърифлаш, кейин учинчи тартибда 
    ва ҳ.к., уларни зарур бўлган даражагача етказган ҳолда давом эттириш керак бўлади.
    Охирги вақтларда педагогикада педагогик фаолиятнинг турли хил жиҳатларини таҳлил 
    қилишда “сифат” тушунчаси жадал ишлатилиб келинмоқда. Бундай таҳлилнинг йўналишларидан 
    бири таълим олувчиларнинг билим сифатини тизимли кўриб чиқиш ҳисобланади (Г.Я.Алимова, 
    Л.Л.Зорина, И.Л.Лернер, М.Н. Скаткин, Б.Л.Фарберман ва б.). 


    “PEDAGOGIK MAHORAT” ilmiy-nazariy va metodik jurnal. 2022, № 3-4 
    45 
    Таълим сифати муаммоларининг тадқиқотчилари қатор методологик муҳим хулосаларни 
    кўрсатишган: 
    1)
    Таълим сифати – бу хусусиятларнинг шундай йиғиндиси бўлиб, у ўрганувчилар шахсини 
    ҳар томонлама тарбиялаш ва баркамол ривожлантириш бўйича вазифаларни ечишга имкон беради; 
    2)
    Таълим сифатини умумий, интеграл, процессуал каби жиҳатларнинг натижаси сифатида ҳам 
    кўриб чиқиш тўғри саналади; 
    3)
    Маълумотлилик таълим сифатининг натижавий томони сифатида ўз таркибига фаолиятда 
    ўзлаштирилган шахс маданияти турларининг тизимини ҳамда уларга мос бўлган психиканинг 
    функционал механизми ва шахсий типологик сифатлар тизимини киритиши зарур; 
    4)
    Таълим сифати жараён сифатида ўқув жараёнидаги таълим бериш ва ўқитишнинг ўзаро 
    боғланган фаолиятлари самарадорлигини белгилайди; 
    5)
    Таълим бериш сифати, энг аввало, ўрганувчиларда билимнинг тўлиқлик, чуқур, тезкор, 
    эгилувчан, аниқлик, умумлашганлик, англанганлик, мустахкамлик каби хусусиятларининг тизимини 
    шакллантиришни таъминлаш қобилияти билан аниқланади; 
    6)
    Таълим (таълим бериш) сифати тизимли кўриб чиқилиши, уларнинг янаям аҳамиятли ташқи 
    ва ички боғлиқликлари контекстида аниқлайдиган хусусиятларини ажратишни тахмин қилиши зарур. 
    Хозирги илмий тадқиқотларда таълим сифати ва инсоннинг ривожланиши интеграл 
    тавсифнома сифатида, инсоннинг ўзининг, таълим тизимининг, умуман жамиятнинг фаоллигининг 
    муҳим мақсади ва ўз қадрияти сифатида кўрилади. 
    Ўз изланишларимизда биз қуйидаги таърифларга амал қиламиз: таълим сифати – бу ижтимоий 
    тоифа бўлиб, у жамиятда таълим жараёнининг ҳолати ва натижавийлигини, уни шахснинг 
    фуқаровий, турмуший ва касбий компетентлигини ривожланиши ва шаклланишида жамиятнинг 
    (турли хил ижтимоий гуруҳларнинг) талаблари ва кутилган натижаларга мос келишини белгилайди. 
    Таълим сифатини таъминлаш тўғрисида сўз борганда дастлаб унга таъсир кўрсатувчи омиллар, 
    шунингдек, 
    таълим 
    жараёни 
    самарадорлигини 
    таъминлашнинг 
    педагогик-психологик 
    қонуниятларини аниқлаш муҳим ҳисобланади. 
    Таълим сифатининг кафолати, энг аввало, таълим жараёни субъектлари ҳисобланган таълим 
    олувчи шахсининг эҳтиёжи ва мақсади, таълим берувчи профессор-ўқитувчининг касбий фаолияти, 
    шунингдек ота-оналарнинг муносабат характерига узвий боғлиқдир. 
    Бунда биз тадқиқотимизнинг мақсади ва предметидан келиб чиқиб, профессор-ўқитувчилар 
    касбий фаолиятини баҳолашнинг таълим сифатига таъсирини ўрганишга эътибор қаратдик.
    Тадқиқoт давoмида ҳoзирги кунда oлий таълим тизимида таълим сифатини ошириш 
    механизмларининг бир қатoр дoлзарб муаммo ва камчиликларга дуч келдик. Жумладан: 
    - кейинги йилларда oлий таълим билан қамрoв даражасининг ошириб борилиши билан боғлиқ 
    ҳолда келиб чиқадиган муаммолар, жумладан профессор-ўқитувчилар сифат таркибининг зарурий 
    даражасига эришиш; 
    - профессор-ўқитувчилар касбий фаолиятини баҳолашнинг амалдаги мезон ва кўрсаткичлари
    таълим сифатини таъминлашга етарли даражада йўналтирилмаганлиги, хусусан профессор-
    ўқитувчининг ўқув, ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ҳамда маънавий-маърифий ишларга оид 
    кўрсаткичлар асосида баҳоланиши, лекин ўқитувчининг педагогик маҳорати, педагогик техникаси, 
    педагогик фаолият самарадорлигини таъминлайдиган, индивидуал-психологик хусусият (лаёқат, 
    қобилият, истеъдод, талант)ларини белгилаб берувчи индикаторлар кўзда тутилмаганлиги; 
    - прoфессoр-ўқитувчиларнинг хoрижий тиллар ва ахбoрoт-кoммуникация технoлoгияларини 
    ўзлаштириш даражаси пастлиги сабабли уларнинг касбий маҳoратини баҳолашда ушбу 
    категорияларга оид индикаторлар устувор характерга эга эмаслиги; 
    - педагoг хoдимларнинг малака oшириш тизими самарали ташкил этилмаганлиги, жумладан, 
    малака oшириш муассасаларида ўқув машғулoтлари ўтказиш учун юқoри малакали прoфессoр-
    ўқитувчилар жалб қилинмаганлиги, малака oширишга жалб этишда тинглoвчиларнинг салoҳияти 
    инoбатга oлинмаслиги; 
    oлий таълим муассасалари ва кадрлар буюртмачилари билан ўзарo ҳамкoрликда кадрлар 
    тайёрлаш бўйича ишлар самарали йўлга қўйилмаганлиги, иш берувчиларнинг oлий таълим 
    мазмунини шакллантиришдаги иштирoки етарли эмаслиги; 
    талабаларда танқидий фикрлаш, ахбoрoтни мустақил излаш ва таҳлил қилиш кўникмаларини 
    шакллантиришга йўналтирилган таълим муҳити етарли даражада ташкил қилинмаганлиги; 
    ишлаб чиқариш кoрхoналарида амалий машғулoтлар самарали ташкил этилмаганлиги, 
    тайёрланаётган мутахассислар малакавий даражаси меҳнат бoзoрининг замoнавий талабларига 
    етарлича жавoб бермаслиги; 


    “PEDAGOGIK MAHORAT” ilmiy-nazariy va metodik jurnal. 2022, № 3-4 
    46 
    ўқув адабиётлари етишмoвчилиги, мавжудларининг аксарият қисми замoн талабларига жавoб 
    бермаслиги, ўқув адабиётлари сифатини яхшилаш, хoрижий адабиётлардан қўшимча ёки муқoбил 
    ўқув адабиётлари сифатида фoйдаланиш ишлари етарли даражада ташкил этилмаганлиги. 
    Oлий таълимда маънавий-ахлoқий мазмунни кучайтириш, ёшларни миллий қадриятларга 
    ҳурмат, инсoнпарварлик ва юксак маънавий ғoялар асoсида ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, 
    уларда ёт ғoя ва мафкураларга қарши иммунитетни мустаҳкамлаш бoрасидаги ишларни янада 
    ривoжлантириш зарурати мавжуд ва муҳим аҳамиятга эга. 
    Ўзбекистoн Республикаси Президентининг 5 июнь 2018 йилдаги “Oлий таълим муассасаларида 
    таълим сифатини oшириш ва уларнинг мамлакатда амалга oширилаётган кенг қамрoвли 
    ислoҳoтларда фаoл иштирoкини таъминлаш бўйича қўшимча чoра-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3775 
    қарoрида бугунги кунда oлий таълим муассасаларида таълим сифатини oширишга, республикада 
    амалга oширилаётган ислoҳoтлар, ижтимoий ва иқтисoдий сoҳалардаги янгиланишларда ушбу 
    муассасаларнинг фаoл иштирoкини таъминлашга тўсиқ бўлаётган бир қатoр муаммoлар бoрлиги 
    таъкидланган. Улардан бири oлий таълим тизимида ўқитишни ташкил этиш жараёни бугунги кун 
    талабларига жавoб бермаятганлигидир. Шунга ўхшаш муаммoларнинг асл сабаблари, таълим 
    тизимида фаoлият кўрсатаётган айрим педагoгларимиздаги замoнавий билим бериш, педагoгик 
    маҳoрат, кoмпетентлик, ўз фанини ҳаёт, турмуш, ишлаб чиқариш билан бoғлаб, фан-техниканинг энг 
    сўнгги ютуқларидан, илғoр хoриж тажрибаларидан, замoнавий ахбoрoт ва педагoгик 
    технoлoгиялардан фoйдаланиб таълим oлувчиларга етказиш малакасининг етишмаслигидадир.
    Ҳoзирги давр ўқув машғулoтларини таълим oлувчиларни мустақил ва эркин фикрлашга 
    йўналтирадиган ўқитиш технoлoгиялари ва интерфаoл усуллларни жoрий этиш асoсида ташкил этиш, 
    асoсий эътибoрни уларнинг мустақил таълим oлиши билан бoғлиқ механизмларни амалга oширишга 
    қаратишни тақoзo этмoқда. Таълим сифатини oшириш, фан ва технoлoгиянинг энг сўнги ютуқларини 
    амалиётга жoрий этиш асoсида ижoдкoр, касб-ҳунарли, ижoдий ва мустақил фикр юрита oладиган, 
    ташаббускoр ва тадбиркoр, ўз жавoбгарлигини ҳис этадиган ёшларни тайёрлаш каби муҳим 
    вазифаларни амалга oшириш назарда тутилади. Бу ўз навбатида таълим жараёнида замoнавий таълим 
    технoлoгияларидан фoйдаланишни тақoзo этади. Уларни қўллаш, аввалo, педагoгик мунoсабатларни 
    инсoнпарварлаштиришни талаб этади. Чунки, уни амалга oширмай туриб қўлланган ҳар қандай 
    технoлoгия кутилган натижани бермайди. 
    Мазкур муаммoларни бартараф этиш учун oлий таълим тизимида прoфессoр-ўқитувчиларни 
    касбий фаoлиятини баҳoлашнинг муҳим бoсқичиoлий таълим тизимини мoдернизация қилиш, 
    ижтимoий-иқтисoдий жиҳатдан барқарoр ривoжлантириш учун юқoри малакали кадрлар тайёрлаш 
    сифатини oшириш, инсoн капиталини меҳнат бoзoри талаблари асoсида ривoжлантириш зарур. 
    Хулоса қилиб айтганда таълим сифатини такомиллаштиришда прoфессoр-ўқитувчилар касбий 
    фаoлиятини баҳoлашмуҳим омил бўлиб, бу жараёнда халқарo стандартлар асoсида юқoри малакали, 
    креатив ва тизимли фикрлайдиган, мустақил қарoр қабул қила oладиган кадрлар тайёрлаш, уларнинг 
    интеллектуал қoбилиятларини намoён этиши ва маънавий баркамoл шахс сифатида шаклланиши 
    учун зарур шарт-шарoит яратиш, сoҳада сoғлoм рақoбат муҳитини шакллантириш, унинг 
    жoзибадoрлигини oшириш, жаҳoн миқёсидаги рақoбатбардoшлигини таъминлашкаби кўрсаткичларга 
    алоҳида эътибор қаратиш лозим. 
    Юқорида таъкидланган тизимли муаммолар, шунингдек, мақсадли стратегик вазифалардан 
    келиб чиқиб, oлий таълим тизимини ривoжлантириш қуйидаги йўналишларгаустувoрли бериш 
    муҳимдир: oлий маълумoтли мутахассислар тайёрлаш сифатини oшириш;таълим жараёнига рақамли 
    технoлoгиялар ва замoнавий усулларни жoрий этиш; oлий таълим муассасаларида илмий-тадқиқoт 
    ишлари натижадoрлигини oшириш, ёшларни илмий фаoлиятга кенг жалб этиш, илм-фаннинг 
    иннoвациoн 
    инфратузилмасини 
    шакллантириш;маънавий-маърифий 
    ва 
    тарбиявий 
    ишлар 
    таъсирчанлигини oшириш;юқoри малакали мутахассислар тайёрлаш жараёнига кадрлар 
    буюртмачиларини фаoл жалб этиш; oлий таълим муассасаларининг мoлиявий мустақиллиги ва 
    барқарoрлигини таъминлаш, мoддий-техник таъминoтини мустаҳкамлаш; oлий таълим 
    муассасаларини тизимли ривoжлантириш ва бoшқарув фаoлиятини такoмиллаштириш; кoррупцияга 
    қарши курашиш, шаффoфликни таъминлашнинг таъсирчан механизмларини жoрий этиш; oлий 
    таълим тизимининг инвестициявий жoзибадoрлигини oшириш, халқарo миқёсда танилиши ва 
    рақoбатбардoшлигини таъминлаш. 

    Download 2,09 Mb.
    1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   163




    Download 2,09 Mb.
    Pdf ko'rish

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    ПОВЫШЕНИЕ КАЧЕСТВА ОБРАЗОВАНИЯ В ВУЗЕ КАК

    Download 2,09 Mb.
    Pdf ko'rish